#bilimlar kuni

Мингбулоқ туманидаги 13-сонли ДИМИда Мустақилигимизнинг 30 йиллиги ҳамда янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган “Янги Ўзбекистонда Эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбири тантанали ташкил этилди. Ушбу ўқув йили таълим муассасаси жамоаси ва ўқувчилари учун ҳар йилгидан ҳам кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.  Боиси Мактаб-интернатни 2020-2021 ўқув йилида тамомлаган 65 нафар ўқувчиларнинг барчаси  ДТМ тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, 22 нафари давлат гранти ва 43 нафари шартнома асосида республикамизнинг нуфузли олийгоҳларига қабул қилиниб, 100% битирувчилар талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлдилар. 11-Б синф ўқувчиси Абдуллажонов Умиджон “Эл-юрт умиди” жамғармасининг номзоди сифатида саралаб олиниб, АҚШнинг Аризона шататидаги нуфузли иқтисодиёт университетига 100% ли грант асосида ўқишга қабул қилинди. Валижонов Зуфарбек КИУФ олимпиадасида информатика фанидан ғолибликни қўлга киритибКориея ва Ўзбекистон ҳамкорлигида Университетда таҳсил олиш учун 12500$ лик грантга эга бўлди.

Юқоридаги эришган ютуқлар қаторида Озод ва обод юртимизнинг 30 йиллиги муносабати билан фидоий устозларимиз мактаб-интернат директори Ф.Каримова, ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Иброхимова, Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ш.Ошиқова ҳамда  инглиз тили фани ўқитувчиси Ф.Жўраевалар “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Шунингдек тадбирда нуфузли олийгоҳларнинг талабаси бўлган битирувчиларнинг ота-оналари, битирувчилар ҳамда янги қабул қилинган 7-синф ўқувчиларининг ота-оналари иштирок этиб, мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчиларга омад ва муваффақиятлар тиладилар. Тадбирда  ўқувчилар ўзларининг жозибали рақслари билан барчани кўнглини ҳушнуд этдилар.